...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қуръон мусобақасининг Олий ўрин эгаси аниқланди


17:14, 24.04.2018 Жамият
 9 224

Ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Аввалроқ, “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг барча йўналишларда ғолиблар эълон қилинганини хабар берган эдик.
 
Бугун, 24 апрель куни эркаклар ўртасида ўтган беллашувларнинг Олий ўрнига қорақалпоғистонлик Йўлдошбек қори Нуриддинов лойиқ деб топилди. Бу ҳақда “Muslim.uz” хабар қилмоқда.
 
Мусобақа аввалида таъкидланганидек, Йўлдошбек қорига Gentra автомобили мукофот сифатида тантанали топширилди.

Йўлдошбек қори 1995 йил 9 январда Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида таваллуд топган. 2010-2014 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукуc шаҳри Муҳаммад ал-Беруний Ўрта махсус ислом билим юртида тахсил олган. 2015 йилда Тошкент ислом институтига ўқишга кирган. Ҳозирда мазкур институтнинг 3 босқич талабасидир. У 2013 йил Қувайт давлатида ўтказилган Қуръон мусобақасида ҳам нуфузли ўринлардан бирини олган.


 
Шунингдек, мусобақанинг биринчи ўрин соҳибларига ҳаж ва умра зиёрати учун 2 ва 3 кишилик йўлланмалар берилди.
 
Маълумот ўрнида, мусобақада 18-25 ва 26-40 ёшли эркаклар ўз чиқишлари билан қатнашган. Мусобақа тиловат ва ҳифз йўналишларида ўтказилди.
Икром Раҳмон

Теглар:Қуръон мусобақаси ғолиб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар