...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманганда порахўр ИИБ ходими қўлга олинди


20:01, 16.08.2018 Жамият
 10 231

ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси бошлиғи фуқародан 1000 АҚШ долларини пора сифатидаа талаб қилган.

Наманган туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси бошлиғи Ғолибжон Уринбоев Фуқародан 1000 АҚШ долларини пора сифатида талаб қилгани аниқланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати “Qalampir.uz”га маълум қилди.
 
Маълум бўлишича, Ғолибжон Уринбоев фуқаро Р.А. билан жиноий тил бириктирган. У бўлинма катта терговчиси О.нинг иш юритувида бўлган М. бошқарувидаги Cobalt ва А. бошқарувидаги Spark русумли автомашиналар ўртасида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича М.га “ёрдам” бермоқчи бўлган.
 
Уринбоев М.ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва Cobalt автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б.дан 1000 АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Мазкур факт жорий йил 26 июль куни ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
 
Жорий йил 31 июлда Ғолибжон Уринбоевга ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
 
Шунингдек, тадбир ўтказилган куни Наманган туман прокуратураси биносида баённома расмийлаштириш жараёнида Ғолибжон Уринбоев жиноий жавобгарликдан қутулиш мақсадида, 1-қаватда жойлашган хона деразасидан тахминан 4 метр баландликдан ерга сакраган. Мувозанати йўқотиб, юз қисми билан йиқилиб, тан жароҳати олган вашифохонага ётқизилган.
 
Суд-тиббий экспертизасининг 27 июлдаги хулосасида, Ғолибжон Уринбоевда аниқланган жароҳатлар баландликдан йиқилиши оқибатида олиниши инкор этилмаслиги, соғлиғини бузилишига сабаб бўлган енгил тан жароҳатлар туркумига кириши кўрсатилган.
 
Ғолибжон Уринбоевни қочишга уриниб, йиқилганлиги ҳолати бўйича терговчи томонидан баённома тузилган, Ғолибжон Уринбоевни қочишга уринганлигини унинг адвокати Р.Назаров ҳам кўрганлиги сабабли ушбу баённомани имзолаган.
 
Тергов даврида холислар В. ва Н.лар Ғолибжон Уринбоевга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилмаганини, у дераза орқали қочмоқчи бўлиб, йиқилиб тушганини тасдиқлашган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ғолибжон Уринбоев коррупция Наманган прокуратура ИИБ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар



Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар