...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТИВда Малайзия элчиси билан учрашув бўлди


19:33, 16.08.2018 Жамият
 1 409

Суҳбат давомида Ўзбекистон – Малайзия муносабатларининг асосий йўналишлари муҳокама қилинган.

Бугун, 16 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Малайзиянинг  Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Ҳенди Ассан билан учрашди. Вазир Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
 
Суҳбат давомида савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт ва бошқа соҳаларда ривожланиш имкониятларга эга Ўзбекистон – Малайзия муносабатларининг асосий йўналишлари муҳокама қилинган.
 
Учрашувда сиёсий маслаҳатлашувлар, қўшма савдо қўмитаси йиғилиши ҳамда ишбилармон доираларнинг бизнес-форумини ўтказиш муддатлари борасидаги таклифлар кўриб чиқилган.
 
Учрашув давомида таъкидланганидек, туризм соҳаси маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришнинг муҳим қисми ҳисобланади. Шу нуқтайи назардан элчи малайзиялик туристлар учун Ўзбекистонда визасиз тартиб жорий қилиш бўйича қарорнинг имзоланиши унинг мамлакатида мамнуният билан қабул қилинганини қайд этган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ТИВ Абдулазиз Комилов элчи Ҳенди Ассан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар