...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қуролли Кучлар академиясида Ҳиндистон ҳарбийлари иштирокида семинар бўлиб ўтди


10:02, 03.11.2017 Жамият
 2 052

Ҳарбий таълим йўналишида йўлга қўйилган халқаро ҳамкорлик натижасида нуфузли ҳарбий академиялар ва марказлар вакиллари билан муайян тажриба алмашиб келинмоқда.

Ёдингизда бўлса, бундан икки кун аввал Халқаро ҳарбий спорт кенгаши бош котиби, полковник Дорах Мамби Коита Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг таклифига кўра Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати таҳририятимизга йўллаган мактубида хабар беришича, 1–2 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари таркиби иштирокида Ҳиндистон Қуролли Кучлари штаб коллежи ҳарбий мутахассислари билан ҳамкорликда семинар машғулотлари ўтказилган.
 
Семинарда “Ҳиндистон Қуролли Кучлари таркибий тузилиши ва қурилиши ҳамда олиб борилаётган ислоҳотлар” ва “Ҳарбий машғулотларни ўтказиш услублари” каби мавзуларда маърузалар тингланган.
 
Маълумки, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида ҳарбий таълим йўналишида йўлга қўйилган халқаро ҳамкорлик натижасида нуфузли ҳарбий академиялар ва марказлар вакиллари билан муайян тажриба алмашиб келинмоқда.
 
Бу эса ўз навбатида профессор-ўқитувчилар, тингловчилар учун долзарб масалалар бўйича хорижий экспертларнинг илмий қарашлари ва хулосаларини ўрганиш, соҳадаги энг сўнгги маълумотлардан хабардор бўлиш ва уларни атрофлича таҳлил қилиш, мавжуд билимларни янада бойитиш, шунингдек, қуролли кучларни қўллаш стратегияси ва тактикасини янада такомиллаштириш, жанговар операцияларни олиб боришнинг замонавий тажрибасини чуқур ва пухта эгаллашга хизмат қилади.
 
“...Ҳарбий соҳа ва ҳарбий санъат ривожидаги асосий тенденцияларни акс эттирадиган, принципиал жиҳатдан янги мутахассислик ва илм-фан йўналишларини жанговар ҳаракатларни олиб боришнинг хорижий тажрибаси, замонавий шакл ва методларини ҳисобга олган ҳолда ҳарбий кадрларга ўргатиш олдимизда турган ишларнинг энг масъулиятли жабҳасидир”, дейди Қуролли Кучлар академияси кафедра бошлиғи полковник Мурод Ибрагимов.
 
Қуролли Кучлар академияси кафедра бошлиғининг таъкидлашича, айни вақтда олий ҳарбий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар, кўп йиллик хизмат тажрибасига эга офицерлар томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари, долзарб йўналишлардаги изланишлар хориж тажрибасига таянган ҳолда амалга оширилмоқда.
 

Теглар:Мудофаа вазирлиги Қуролли Кучлари академияси Ҳиндистон Қуролли Кучлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар