
Президент Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг очилиши муносабати билан Шавкат Мирзиёев ва бутун Ўзбекистон халқини табриклади.
Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон делегацияси раҳбарлари иштирок этди.
Президент Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг очилиши муносабати билан Шавкат Мирзиёев ва бутун Ўзбекистон халқини табриклади.

Ўзбекистон раҳбари яхшилик ва аҳилликнинг тимсоли бўлган халқларимиз дўстлигини, аждодларимиз меросини асраш ва ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.
Шу нуқтаи назардан, кейинги пайтларда томонларнинг сиёсий иродаси ва муштарак интилишлари туфайли қардошлик, яхши қўшнилик ва стратегик шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида улкан натижаларга эришилди.
"Тарихан бирлигимиз, маънан яқинлигимиз бугунги замоннинг мураккаб масалаларини ҳамкорликда ҳал қилиш, янги авлодлар келажагини биргаликда бапро этишимизга ёрдам беради. Биз минтақамизда ҳамиша тинчлик ва фаровонлик ҳукм суриши учун умумий уйимизни, фарзандларимизни келишмовчилик ва бошбошдоқликдан асрашимиз керак", деди Шавкат Мирзиёев.
.jpg)
Қозоғистонда Ўзбекистон йили дастури доирасида кўплаб маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади. Олма-ота шаҳрида Ўзбек адабиёти кунлари ўтказилади. Ўзбек Миллий академик драма театри ижодкорлари Чимкент шаҳрига сафар қилади. Остона шаҳрида Ўзбек аёллар миллий либослари ва халқ амалий санъати кўргазмаси ҳамда китоблар кўргазмаси ташкил этилади.
Ўзбекистон фольклор жамоаларининг Туркистон шаҳрига, Республика ёш томошабинлар театри жамоасининг Олма-ота шаҳрига ижодий сафари кўзда тутилган. Тараз, Чимкент, Қизилўрда, Туркистон шаҳарларида ўзбек киноси кунлари, бадиий жамоалар ва эстрада ижодкорлари иштирокидаги “Ош фестивали” режалаштирилган.
.jpg)
Остона шаҳрида “Ўзбекистон йили”нинг ёпилиш маросимига бағишланган тантанали концерт дастурида икки халқ санъат усталари ва ижрочи ёшлар қатнашади.
Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросимида ижро этилган куй-қўшиқлар, рақслар халқларимиз бирлиги, маданий яқинлиги яна бир бор яққол намоён бўлди.