Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерик Утембаев Ўзбекистон Республикасии Ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюрди.
Мулоқот чоғида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари Кенгашида Ўзбекистоннинг бўлажак раислиги нуқтайи назаридан икки томонлама ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.