Ҳукумат муҳожирларга 30 минг кронадан беришга тайёр.
Норвегия ҳукумати мамлакатни бир ярим ой ичида тарк этадиган биринчи 500 муҳожирга 30 минг крона – 3.6 минг АҚШ долларидан бериш ниятида. Бу ҳақда Норвегиянинг Иммиграция ишлари бўйича вазири Сюльви Листхауг маълум қилди дея, РИА Новости хабар берди.
Иммиграция ишлари бўйича бошқарма мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этган биринчи 500 муҳожирга 30 минг крона беришини айтмоқда. Бундан олдин эса уларга 20 минг кронадан ваъда қилинган эди. Бу сафар мукофот 10 минг кронага кўпайтирилди.
Мазкур қарорни қабул қилишдан мақсад – муҳожирлар ихтиёри билан тезроқ ўз ватанларига қайтишларидир. Муҳожирларга қилинаётган мазкур таклиф олти ҳафта давомида кучда бўлади ва фақат 1 апрелгача Норвегияга келган муҳожирларга тааллуқлидир.

Бундан ташқари, икки болали оилалар ва баъзи бошпана сўровчилар 80 минг крона (9 минг АҚШ доллари) олишлари мумкин.
Хабарга кўра, ўтган йили 31 минг киши Норвегия ҳукуматидан бошпана сўраб мурожаат қилган. Бу йилда эса бошпана сўровчилар сони ошиши кутилмоқда.

Руслан Сулаймонов