...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нефть нархининг тушиши сабаб Яқин Шарқ давлатлари кўражак зарар ҳисоблаб чиқилди


01:43, 26.04.2016 Олам
 2 595

ХВФ: Углеводородга нисбатан паст нархлар яқин тўрт-беш йилгача сақланиб туриши мумкин.

2016 йилда Яқин Шарқ мамлакатлари нефть нархининг тушиши натижасида 150 миллиард АҚШ доллари миқдорида зарар кўрадилар. Бу ҳақда Халқаро валюта фонди маълум қилди.
 
ХВФ экспертларининг айтишича, минтақа давлатлари нефть нархининг тушиб кетиши натижасида экспортдан тушадиган фойдани йўқотмоқда. 2014 йилда бир баррель нефть нархи 115 долларни ташкил этган бўлса, ҳозирда у 40 долларга тушиб қолди. Яқин Шарқдаги нефть экспорт қилувчи йирик давлатлар 2015 йилда нефтдан 390 миллиард АҚШ долларидан камроқ фойда олдилар. Бу кўрсаткич олдинги йилларга қараганда сезиларли камайган. Ҳаммадан кўпроқ Саудия Арабистони ва Қувайт зарар кўрди.
 
ХВФнинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўлими директори Масъуд Аҳмаднинг сўзларига кўра,  кўплаб нефть қазиб олувчи давлатлар кейинги тўрт-беш йилда кузатиладиган углеводороднинг паст нархига кўникишларига тўғри келади.
 
Жорий йилнинг 1 апрелида Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон қироллик “нефть асри қуёшининг ботиши”га тайёрланаётгани ва нефтга қарамликдан халос бўлиш учун икки триллион АҚШ доллари миқдорида мустақил фонд ташкил қилишни режалаштираётгани ҳақида айтган эди.
 
Саудия Арабистони нефть нархининг кескин тушиши туфайли 2015 йилни рекорд даражадаги дефицит – 98 миллиард АҚШ доллари билан якунлади. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Нефть Яқин Шарқ Халқаро валюта фонди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!