Жоан Роулинг АҚШ элчихонасида Шекспир хотирасига бағишланган кечада иштирок этди
АҚШнинг Буюк Британиядаги элчихонасида Уильям Шекспир таваллудининг 400 йиллиги муносабати билан хотира кечаси ташкиллаштирилди. Мазкур кечада Жоан Роулинг ва Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон ҳам иштирок этишди.
АҚШ раҳбари Шекспир хотирасига бағишланган бошқа тадбирларда ҳам қатнашди. У “Глобус” театри режиссёрлари ва актёрлари билан ҳам учрашди.
2011 йил Барак Обама рафиқаси билан Буюк Британияга қиролича Елизавета II билан учрашиш учун биринчи марта ташриф буюрган пайтда Роулинг билан кўришган эди. Роулинг эса бир йил аввал Пасха байрамини нишонлаш пайтида Оқ уйга ташриф буюрган эди.
Маълумот ўрнида, Жоан Роулинг 1965 йилда туғилган. 1997 йилда “Гарри Поттер” романининг биринчи қисми чоп этилди. Шундан сўнг ёзувчи ҳаётида катта ўзгаришлар даври бошланди. Ёзувчи 2007 йилда романнинг еттинчи қисмини чоп эттирди. Унинг мазкур романи энг кўп сотилган китоблар қаторидан жой олган.