...
МЕНЮ
ONLINE TV

Денгиздаги “қабристон” маълум қилинди


08:27, 27.11.2017 Олам
 3 692

Халқаро ташкилот Ўрта ер денгизини муҳожирлар энг кўп ҳалок бўлаётган жой эканини маълум қилди.

Бугунги кунда муҳожирлар, миллионлаб инсонлар сарсон ҳолда ўзга юртларда тинч ҳаёт излаб, урушлардан қочиши оддий ҳолатга айланиб улгурди.
 
Айниқса Африка ва Осиё мамлакатлари аҳолисининг Европага “кўчиши” улкан талофатларга сабаб бўлмоқда.
 
Халқаро миграция ташкилоти Ўрта ер денгизини муҳожирлар учун энг хавфли ҳудуд дея эълон қилди.
 
Ташкилот томонидан ўтказилган янги тадқиқотда айтилишича, 2000 йилдан бери денгизда 33,7 минг одам ҳалок бўлган.
 
Норасмий маълумотлар ушбу рақамлар аслида бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлигини тасдиқлайди.
 
Денгизнинг қисқа ва бошқаларига нисбатан хавфсизроқ бўлган йўллари қаттиқ назоратга олинган бўлиб, муҳожирлар эса уларни айланиб ўтиш мақсадида узоқроқ ва хавфлироқ йўллардан сузиб ўтишмоқда.
 
Ушбу ҳолат эса минглаб инсонларни денгизга чўкишига сабаб бўлмоқда.
 
Муҳожирлар асосан Италия, Туркия ва Юнонистон соҳиллари томон сузишмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Миграция Муҳожирлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!