Бош прокуратура Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мансабдорлари қамоққа олинганини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг бир қатор мансабдорлик жиноятлари факти юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давомида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги директори Р.И., агентлик директори ўринбосари У.Н., агентлик бўлим бошлиғи А.А. ва шўъба мудири О.М.ларга жорий йилнинг 16 ноябрь куни айб эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов сири нуқтаи назаридан иш юзасидан бошқа маълумотларни ошкор қилиш мақсадга мувофиқ эмас.