...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эксклюзив фоторепортаж: Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва бошқа ҳокимлар полигонда


23:08, 28.11.2018 Жамият
 12 289

Тошкент ҳарбий округининг “Чирчиқ” дала-ўқув майдонида 25 ноябрдан 28 ноябрга қадар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари иштирокида йиғин ўтказилди.

Суратдаги амалдорларни танияпсизми? Улар орасида вазирлардан тортиб, ҳокимларгача бор. Ҳарбий либосда жуда бўлмаганда, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев таниган бўлишингиз керак.
 
Тошкент ҳарбий округининг “Чирчиқ” дала-ўқув майдонида 25 ноябрдан 28 ноябрга қадар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари иштирокида йиғин ўтказилди.
 






Ўтказилган йиғинда вазирлар, уларнинг ўринбосарлари, ҳокимлар ва бошқа даражадаги раҳбарларга Ўзбекистон Президентининг 2018 йилнинг 4 августида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қароридан, Мудофаа доктринасидан, минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятдан келиб чиқадиган вазифалар бўйича маърузалар ўқилди.
 






Шунингдек, малакали ҳарбий мутахассислар мамлакат мудофаа салоҳиятини оширишда зарур бўлган кўплаб йўналишлар бўйича чиқишлар қилди. Амалий ҳарбий машғулотлар, миллий армиямиз қурол-аслаҳаси, ҳарбий техника намойишида иштирок этди. Хуллас, раҳбар ходимлар полигонда, ҳарбий ҳаёт ичида тўрт кун яшаб, назарий ва амалий машғулотларни кузатди, турли қурол намуналаридан амалда ўқ отишди.






 
Бугун, 28 ноябрь куни эрталаб Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов йиғин ёпилишига бағишланган тадбирда иштирокчиларга тантанали равишда сертификатлар топширди. 

Теглар:Жаҳонгир Ортиқхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар