...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муҳожирларга ёрдам бериш жамғармаси маблағларни қаердан олади?


11:29, 06.07.2018 Жамият
 1 854

Президент қарорида Жамғарманинг моддий даромад манбалари ҳам белгилаб берилди.

Аввалроқ, “Qalampir.uz” Президент қарорига кўра, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилгани ҳақида хабар берган эди.
 
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида юқорида номи келтирилган Жамғарманинг моддий даромад манбалари ҳам белгилаб берилган.
 
Қарорга кўра, қуйидагилар Жамғарманинг даромадларини шакллантириш манбалари этиб белгиланди:
 
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган 200 миллиард сўм миқдоридаги бир марталик беғараз молиявий ёрдам;
 
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан тузиладиган лицензия келишуви доирасида фуқароларни меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга юборувчи ташкилотларнинг, захираланаётган маблағ ишлатилган ҳолларда маблағларни тўлдириш, шунингдек, фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш ҳуқуқини берувчи лицензия муддати тугатилган ҳолларда маблағларни қайтариш шарти билан, 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги захираланадиган маблағлари;
 
  • бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
 
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Миграция Жамғарма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар