Энди меҳнат муҳожирининг ҳолати бўйича Ўзбекистон ва Россиянинг ваколатли органлари хабардор бўлиб турадилар.
Мазкур ҳужжат фуқароларни мақсадли иш ҳамда уларнинг иммиграцион тайёргарлигини таъминлашга қаратилган. Ҳужжатда шунингдек, фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтиши ҳам назарда тутилган.
Имзоланган ҳужжатга кўра, иш берувчи меҳнат муҳожири билан тузилган шартномани бекор қилганлиги ёки тўхтатганлиги ҳақида Ўзбекистон ва Россиянинг ваколатли органларини хабардор қилиши зарур.
Владимир Путин томонидан имзоланган ҳужжатда Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ҳам белгилаб берилган.