Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд Time журнали ўқувчилари томонидан “2017 – йил одами” деб эътироф этилди.
Онлайн равишда ўтказилган сўровда 24 фоиз ўқувчилар валиаҳд шаҳзода учун овоз беришган. Ўтган йили Ҳиндистоннинг бош вазири Нарендра Моди ҳам журнал ўқувчиларининг танлови бўйича “Йил одами” деб эътироф этилган бўлсада, Германия канцлери Ангела Меркел “Йил одами - 2016” унвони соҳибасига айланган эди. Чунки, таҳририятнинг танлови ўқувчилар танловидан фарқ қилади.
Нашриёт “Йил одами” унвони соҳиби ва рейтинг ғолибини ҳар йилнинг 6 декабр куни эълон қилади.
Таҳририят бу рейтингни 1927 йилдан бери ҳар йили эълон қилиб келади.
Кўрамиз, бу йил Time журнали таҳририяти кимни “Йил одами” деб эълон қилар экан...