Фарғона вилоятининг айрим қишлоқларидаги тиббий аҳвол аянчли кўринишга келиб қолган.
Фарғона вилоятининг айрим шаҳар ва туманларда тиббий хизмат кўрсатиш кўнгилдагидек эмас. Баъзи жойларда малакали мутахассислар етишмайди. Замонавий тиббий жиҳозлар билан етарли даражада таъминланмаган. Бу ҳақда ЎзА агентлиги хабар берган.
Жумладан, Қўштепа тумани “Барот” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 88-қишлоқ оилавий поликлиникасида ҳудудни ободонлаштириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Хоналар таъмирга муҳтож. Соат ўн икки бўлишига қарамасдан, фақат бир нафаргина умумамалиёт шифокори ишга келган.
Мазкур оилавий поликлиника 19 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади. Тор соҳа мутахассисларининг навбатчилиги бўйича жадвал тасдиқланган бўлса-да, ўз вақтида аҳолига хизмат кўрсатиши назоратга олинмаган. Тиббий жиҳозлар етарли эмас, ЭКГ аппарати умуман ишламайди. Ичимлик суви билан таъминланмаган.
“Гармдон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги тез тиббий ёрдам станцияси филиалида эса кундузги сменада бирорта ҳам олий маълумотли шифокор ишламайди, бўладиган барча чақирувларга фақат ҳамширалар чиқади, холос.
Шомирза қишлоғидаги “Ўзбекистон” қишлоқ врачлик пункти негизида шифокорлар уйини ташкил этиш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиладиган хоналар санитария талабларига жавоб бермайди.
Таъкидлаш жоиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 5 январь ва 7 февраль кунлари тиббиёт соҳаси вакиллари билан ўтказган учрашувларида тиббий хизмат сифати танқидий баҳоланиб, бу борада амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар аниқ белгилаб берилган эди.