...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қўшнининг ҳушёрлиги бир инсон ҳаётини сақлаб қолди


15:34, 08.12.2017 Жамият
 5 982

Дарҳол фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва уни малакали шифокорларга топширдилар.

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига фуқаро Ж.Р қўнғироқ қилиб, қўшниси 75 ёшли М.Л хонадон эшигини очмаётганлиги ва қилинган телефон қўнғироқларга жавоб бермаётганлиги ҳақида хабар қилади.
 
Олинган хабарга асосан, қутқарувчилар зудлик билан берилган манзилга етиб келишди ва маҳалла раиси ҳамда қўшнилар иштирокида махсус қутқарув асбоб-ускуналари ёрдами билан М.Лнинг хонадони эшигини очиб ичкарига киришди.
 
Ичкарида эса хонадон соҳиби беҳуш ҳолда ётганлиги аниқланди. Дарҳол фуқаро М.Лга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва малакали шифокорларга топширдилар.
 
Қўшнининг ҳушёрлиги ва қутқарув ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида бир кишининг ҳаёти сақлаб қолинди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Қўшнининг ҳушёрлиги Фуқаронинг ҳаёти сақланди ФВВ Фарғона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар