Ш.Атажонов бошқарувидаги машина йўл четига ағдарилади. Салонда унинг фарзанди ва турмуш ўртоғи ҳам бор эди.
Маълум қилинишича, Уллубоғ маҳалласида яшайдиган 46 ёшли Ш.Атажонов опасининг Chevrolet Cobalt автомобилини ҳужжатсиз бошқариб, йўл харакати қоидасига тўлиқ риоя этмайди.
Аниқроғи, Ш.Атажонов бошқариб кетаётган машина А-380 “Ғузор – Бухоро – Нукус - Бейнау” йўлининг 578-кмда йўл четига ағдарилади.
Натижада Ш.Атажонов жиддий жароҳатланиб, воқеа жойида вафот этади. Машина салонида бўлган Ш.Атажоновнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган ўғли ҳам тан жароҳатлари олиб, шифохонага келтирилгандан сўнг оламдан ўтади.
Бундан ташқари, қолган йўловчилар – хусусан, Ш.Атажоновнинг опаси Ў.Атажонова ва унинг вояга етмаган невараси, тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.