...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қора қамишда 2 аёл ЙТҲ қурбони бўлди


12:47, 24.07.2018 Жамият
 5 087

ЙТҲ натижасида Ф.Х. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида икки аёл йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Воқеа жорий йилнинг 21 июль куни содир бўлган. Тошкент вилоятида яшовчи Э.И. бошқарувидаги Matiz русумли автомашинани Қора қамиш 2/3-даҳаси олдида ҳайдаб кетаётиб йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёдалар Ф.Х. ва Р.Л. исмли аёлларни уриб юборган.
 
 
ЙТҲ натижасида Ф.Х. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Р.Л. эса шифохонага етказилгач оламдан ўтган.
 
Айни дамда воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
 

Теглар:ЙТҲ Қора қамиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар