...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қўқонда коллеж ўқувчиси курсдошини пичоқлаб қўйди...


14:24, 04.11.2017 Жамият
 9 499

Воқеанинг бошқа гувоҳлари 2 нафар ўсмирнинг анча вақтдан буён тортишиб юришганини таъкидлашган.

Ўзбекистонда ёшлар ўртасида оғир жиноятларга қўл урилаётгани жуда хавотирли. Биргина “Жасурбек Иброҳимовнинг иши” нафақат минтақамизда, балки бутун дунё миқёсида ҳам турли муҳокамаларга сабаб бўлганидан хабардорсиз.
 
Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг эълон қилган расмий хабарларида коллеж ўқувчиларининг ёнидан топилган “совуқ қуроллар” жамоатчиликнинг кескин фикр-мулоҳазаларига сабаб бўлиб, оиладаги, таълим масканларидаги таълим-тарбия масалаларини кучайтириш лозимлиги кўп бора айтилди.
 
Энг ёмони, бундай “ёшларнинг пичоқлашув” жиноятлари Ўзбекистон ҳаётини ўзбек ва рус тилларида ёритиб борувчи баъзи бир нашрларнинг “байроқдор” мақолаларига айланиб бормоқда...
 
Масалан, навбатдаги ёшлар жинояти Қўқонда содир бўлгани айтилмоқда. Аниқроғи...
 
Хабарларда айтилишича, Қўқон нефть ва газ саноати коллежининг 16 ёшли ўқувчиси 3 ноябрь куни ўз курсдошига пичоқ билан ҳамла қилган. Воқеанинг бошқа гувоҳлари 2 нафар ўсмирнинг анча вақтдан буён тортишиб юришганини таъкидлашган.
 
Хабарда айтилишича, гувоҳлардан бири шундай деган:
“Дарсдан сўнг улар яккама-якка курашиш учун коллеж ҳовлисига чиқишди. Қолган ўқувчилар ҳам бири “томошабин”, бири “ажратиб қўймоқчи” бўлиб уларнинг ортидан эргашишди... Йигитлар жанжаллашни бошлашди. Бир пайт кутилмаганда улардан бири пичоқ чиқарди ва иккинчисининг қорнига санчиб, қочиб кетди. Биз “тез тиббий ёрдам”ни чақирдик”.
 
Коллеж ўқитувчиларидан бири бўлиб ўтган ҳодисани ўз фикр-маълумотларига таяниб тасдиқлаган:
“...Бу ўқувчимиз “тарбияси оғир” талабалардан... Унинг устидан аввал ҳам шикоятлар тушган. Бу ўқувчи устидан участка нозирига шикоят ёздик. Унинг отаси жазони ўташ масканларида. Унинг онасига биз бир неча марта “қотилликка мойиллиги” борлигини ва тарбияси оғирлигини айтганмиз. Коллежга киришдан аввал ўқувчилар текширувдан ўтишади. Бу бола қаердан пичоқ олгани ҳозирча номаълум. Бу иш билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иш олиб бормоқда”.
 
Ҳозирда тенгдошига нисбатан оғир тан жароҳати етказган ўқувчи қўлга олинган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан танага жароҳат етказиш айби) билан жиноят иши очилган, дейилади хабарда.
 
Мазкур воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бораётган тегишли ташкилотлар ҳозирча аниқ маълумотлар эълон қилмаслиги аниқ. Таҳририятнинг бу мавзуга мурожаат қилишидан ягона мақсад — жамоатчиликни ўсмир ёшлар таълим-тарбия масаласига жиддийроқ эътибор беришга чақириш.
 
Таҳририят мазкур воқеанинг тафсилотларини кузатишда давом этади...
Дурдона Расулова 

Теглар:Қотиллик Коллеж Қўқон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар