...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оиланинг хизматчиси бўлиб ишлаган ўзбекистонлик аёл пул ўғирлади...


12:14, 04.11.2017 Олам
 8 467

Маълум бўлишича, аёл пулларни ахлат пакетига солган ва яшириб қўйган.

Россиянинг Приморский диёрида Ўзбекистон фуқаросига нисбатан очилган тергов ҳаракатлари якунига етди. У пул ўғирлаганликда айбланган эди.
 
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик аёл Владивосток шаҳрида яшаган оиланинг катта миқдордаги пулини ўмарган.
 
Аёл Владивостокда яшовчи оиланинг хизматчиси бўлиб ишлаган. Ўз вазифасини бажариш чоғида жавон тортмасида турган пулларга кўзи тушган.
 
Маълум бўлишича, аёл пулларни ахлат пакетига солган ва яшириб қўйган. Уй эгалари пулни йўқолиб қолганлиги билишгач, уй хизматчиси ўғирлаганини англашган ҳамда ундан талаб қилишган.
 
Хизматчи аёл пулларни қайтаришга ваъда берган, аммо кейин яширинишга ҳаракат қилган. Полициячилар уни Биробижандаги вокзалда қўлга олишган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистонлик аёл Владивосток Ўғирлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!