Аэропорт вакиллари қўнган самолёт ҳақида расмий маълумот берди.
Владивосток аэропорти Ким Чен Иннинг шахсий самолёти деб ҳисобланувчи Chammae-1 ҳаво лайнери келгани ҳақидаги хабарни ёлғон эканини маълум қилди. Аэропорт КХДРдан келган самолёт Air Koryo компаниясига тегишли ҳар ҳафта амалга ошириладиган йўловчи рейси бўлганини қайд этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея самолётида Ким Чен Иннинг тахминий ташрифига тайёргарлик кўриш учун амалдорлар келган бўлиши мумкинлиги айтилганди.