...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мессидан сўнг Криштиану Роналду ҳам соврин ютиб олди


11:36, 04.11.2017 Спорт
 2 708

Португалиялик футболчи учинчи марта энг яхши тўпурар совринини қўлга киритмоқда.

Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Халқаро футбол тарихи ва статистика федерацияси (IFFHS) томонидан “2016 йилнинг энг яхши тўпурари” соврини билан тақдирланди. Бу ҳақда “қироллик клуби”нинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
IFFHS федерацияси соврин топширишда фақат халқаро ареналар яъни терма жамоа ва клуб сафида халқаро ўйинларда киритилган голларни инобатга олади ва шуларда энг кўп гол урган футболчига мазкур совринни топширади.
 
Маълумот учун, Роналду 2016 йил халқаро майдонларда 24 та тўп киритган бўлиб, ундан 13 таси терма жамоа сафида қолган 11 таси “қироллик клуби” сафида қайд этилган.
 
Шунингдек, Роналду мазкур совринга учинчи марта эга чиқмоқда. Тажрибали ҳужумчи бундан аввалроқ 2013 ва 2014 йилларда ҳам энг яхши тўпурар совринига сазовор бўлганди.
 
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси жамоаси сафида ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилгани ҳақида хабар бергандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду энг яхши тўпурар IFFHS 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!