Электрон онлайн аукцион томонидан бир қатор мулклар кимошди савдосига қўйилгани эълон қилинди.
Кейинчалик мазкур тизим, яъни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг фаолияти кенгайтирилиб, уларнинг ваколатлари, иш тартиби белгилаб берилган эди. Мазкур бюро фақат қарз ундириш фаолияти билан банд бўлмай, соҳада юзага келган “турғун муаммоларни” ҳал этишга ҳам бел боғлаган.
Масалан, яқин кунлар ичида сайтимиз саҳифаларида эълон қилинган, Мажбурий ижро бюросининг Нукус шаҳар бўлими ходимларининг ижобий фаолияти натижасида 42 нафар фуқаронинг хусусий мулкка бўлган эгалик ҳуқуқлари тиклаб берилгани ҳақида маълум берилди.
Энди эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан бир қатор мулклар кимошди савдосига қўйилгани эълон қилинди.
Унга кўра, масалан, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон майдонидаги 13 А-уйда жойлашган дўкон 431 357 000 сўм билан баҳоланиб, сотувга қўйилгани эълон қилинди.
Бундан ташқари, Андижон шаҳри, Саида Зуннунова кўчасидаги 7А-уйда жойлашган тўйхона комплекс биноси ҳам МИБ томонидан онлайн аукционга қўйилди. Унинг баҳоси 2 638 416 000 сўм этиб белгиланди.
Шу билан бирга, Spark русумли автомобиль 56 032 696 сўм, Malibu русумидаги автомашина эса 70 945 600 сўм билан баҳоланиб, онлайн кимошди савдосига қўйилди.