...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғонада МИБ ходими жонига қасд қилинди


13:32, 19.05.2018 Жамият
 13 232

А.А. ходимларнинг ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилган ва Б.Б.нинг бошига чопқи билан уриб жароҳат етказган.

Фарғонада Мажбурий ижро ходимига фуқаро томонидан тан жаҳорати етказилди. Фуқаро А.А. МИБ ходимининг бошига чопғи билан зарб берган, натижада ходим шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ушбу воқеа кеча, 18 май куни содир бўлган. Фарғона вилоятининг Бувайда туманида Мажбурий ижро бюроси бўлими давлат ижрочиси Б.Б. МИБ ходимлари билан биргаликда “Янгиқўрғон” автошохбекатида жойлашган “Маҳбуба Зулфия” МЧЖга тегишли ноқонуний равишда қурилган девор ва металл дарвозани буздириб мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун борган.
 
Ўша вақтда Додхо маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, муқаддам судланган А.А. ходимларнинг ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилган ва Б.Б.нинг бошига чопқи билан уриб жароҳат етказган. 

Теглар:Мажбурий ижро бюроси Фарғон Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар