“Истанбуллик келин” сериалида суратга тушаётган Ўзжан Дениз бир масала юзасидан режиссёрга мурожаат қилган.
Гап шундаки, таниқли актёр апрель ойида ўғил фарзандли бўлди ва ўғлига Кузей дея исм берди.
"Sondakika.com" нашрининг хабарига кўра, ҳафтанинг 6 кунида 10 соатдан кўпроқ вақтини суратга олиш майдончасида ўтказаётган актёр сериал мутасаддиларига “Янги дунёга келган фарзандимга ҳам вақт ажратишни хоҳлайман”, дея илтимос қилган.
Сериал ижодкорлари Ўзжаннинг илтимосини инобатга олиб, “Истанбуллик келин”нинг қолган қисмларини тасвирга олиш режаси ишлаб чиқадиган бўлди.
Унга кўра, Ўзжан Дениз учун 40 кунлик имтиёз тақдим этилди. Энди актёр фақат икки кун суратга олиш майдончасида бўлади. Қолган кунлари Зекириякўйдаги вилласида рафиқаси ва ўғли билан вақтини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзжан Дениз 25 ёшли Фейза Актан билан шу йилнинг 8 март куни никоҳдан ўтган эди.