...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзжан Дениз ўзидан 20 ёш кичик қизга уйланди


09:17, 17.03.2018 Шоу-бизнес
 32 324

45 ёшли Ўзжан Дениз шаҳар четидан кичик уйига яқинлари ва дўстларини таклиф этди.

Туркиялик таниқли санъаткор - ҳам актёр, ҳам қўшиқчи Ўзжан Дениз кеча, 16 март куниқ ўзидан 20 ёш кичик Фейза Актан билан никоҳдан ўтди.
 
Хабарларга қараганда, Фейза Актан ҳомиладор. Яна бир ярим ойдан сўнг янги жуфтлик фарзанд кутишаётгани ҳам ошкор бўлди.
 
Шу боис Истанбулдаги никоҳни қайд этувчи идорага келинлик либосида эмас, оддий, кенг кўйлакда келган.


 
Аммо уларнинг тўй оқшоми 8 март – халқаро-хотин қизлар кунида бўлиб ўтганлиги мамлакат матбуотда кенг ёритилганди.
 
45 ёшли Ўзжан Дениз шаҳар четидаги кичик уйига яқинлари ва дўстларини таклиф этиб, Фейза билан оила қураётганлигини маълум қилганди. 
 
Тўйнинг айнан 8 март санасида ўтказилганини Ўзжаннинг акаси Эржан шундай изоҳлади: “Укам, билан келинимиз бир-бирлари билан бир ярим йилдан бери таниш.
 
Аслида уларнинг тўйини 2017 йилнинг 10 ноябрь кунига белгилангандик. Бироқ Фейза хоним бу пайтда тумов бўлиб олди.
 
Тўй ортга сурилди. Укам эса висол оқшомини 8 мартда ўтказишини айтди. Чунки укам аёлларни бошимизнинг тожи, дейди”.
 
Маълумот ўрнида, Ўзжан Дениз 1991 йил Ҳандан Дениз билан турмуш қуриб, 2000 йил ажрашган.
 
Айни пайтда “истанбуллик келин”да бош ролни ижро этаётган Ўзжан Дениз катта тўйни сериал якунлангач ўтказишини режалаштираётгани маълум қилди.
 
Сериал жорий йилнинг июль ойида поёнига етиши мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзжан Дениз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ўзжан Дениз 46 ёшда!

14:37, 19.05.2018 6 640

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!