...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ким Чен Иннинг самолёти Россияга қўнди


15:53, 09.07.2018 Олам
 7 917

Ҳаво лайнери уч соат аэропортда бўлган.

Бугун, 9 июль куни Россия шарқидаги Владивосток ўлкаси аэропортига Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг шахсий самолёти қўнган. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар бермоқда.
 
Ҳаво лайнери уч соат аэропортда бўлган. Унда Ким Чен Ин борлиги ҳақида маълумот йўқ.
 
Унда КХДР етакчисининг Владивосток иқтисодий форуми доирасида амалга ошириши мумкин бўлган ташрифи учун тайёргарлик кўришга жавобгар амалдорлар келгани тахмин қинмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Япония Бош вазири Синдзо Абэ ўртасида 11-13 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Владивосток иқтисодий форуми вақтида учрашув ташкил қилиши мумкинлиги таъкидланган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Владивосток иқтисодий форуми КХДР Япония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!