...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонлик иши бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди


15:32, 09.07.2018 Олам
 18 266

Жиноий иш бўйича беш киши айбланувчи деб топилган.

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоят прокуратураси Иргиз районида 52 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган автобус ёниши бўйича жиноий ишни судга юборди.
 
“Беш киши: уч нафар автобус ҳайдовчиси ҳамда “Азия транзит сервис” МЧЖ таъсисчиси ва автобусларни техник кўрикдан ўтказишга масъул механик айбланувчи деб топилган”, дейилади хабарда.
 
Компания асосчиси тижорат ташкилотларида вазифани муносиб бажармаслик, икки ва ундан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган носоз автотранспортни фойдаланишга чиқариш, шунингдек, расмий ҳужжатни қалбакилаштириш ва қалбаки ҳужжатдан фойдаланишда айбланяпти. Механик икки ва ундан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган носоз автотранспортни фойдаланишга чиқаришда айбланмоқда.
 
Автобус ҳайдовчилари икки ёки ундан кўпроқ шахснинг ўлимига олиб келган, автотранспортдан фойдаланиш қоида бузилиши ва эҳтиётсизлик сабабли икки ёки ундан кўпроқ шахснинг ўлимига олиб келган, ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши моддалари бўйича жавоб берадилар.
 
Суд ҳайдовчиларни ҳибсга олишга, таъсисчи ва механикни эса, гаров эвазига озодликка чиқаришга қарор қилган. Бундан ташқари автобус эгаси қидирувга берилган.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 январь куни Ақтўбе вилоятининг Иргиз туманида автобус ёниши натижасида 52 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган эди. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон Ақтўбе ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!