Сурункали қон босимини даволаш учун албатта, шифокор текширувидан ўтиш лозим.
Агар сизни ёки яқинларингизни қон босими қийнаётган бўлса, кичик маслаҳатларимизни қўллаб кўринг.
Қуйида қон босимини тез тушириш усулларини келтирамиз.
Уқалаш. Бармоқнинг уч қисми билан томоқ соҳасини энса соҳасига қарата уқаланг.
Уксусли компресс. Икки бўлак матони олиб уни олма ёки оддий уксусга булғанг. Сўнг матоларни ҳар икки оёғингизнинг товон соҳасига 5-7 дақиқага қўйинг. 20-30 дақиқа ўтгач, қон босимини қайта ўлчанг. Агар натижа бўлмаган бўлса, жараённи қайтринг.
Клюква шарбати. 100 мл Клюква шарбатига шунча асални қўшинг ва 1 кунда 3 маҳалдан қабул қилиб юринг. Бу шарбатни асосан сурункали гепертонияси бўлган кишилар ичиб юришлари тавсия этилади.
Мураббо. Қон босимини тез туширувчи усуллардан бири бу шотут шарбати ёки мураббосини истеъмол қилишдир. Бу усулдан қадимда ҳам фойдаланишган.
Эслатиб ўтамиз, сурункали қон босимини даволаш учун албатта, шифокор текширувидан ўтиш лозим.