...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собиқ футболчи Пеле суднинг қароригача озодликда бўлади


13:37, 02.03.2017 Спорт
 3 143

Афсонавий футболчи Пеленинг фарзанди, Пеле Эдиньо суд қарор қабул қилгунгача озодликда бўлади.

Афсонавий футболчи Пеленинг фарзанди, Пеле Эдиньо суд янги апелляция​ни кўриб чиқишига қадар, озодликка чиқарилди. Бу ҳақда “Globe”​ нашри хабар берган.
 
Гап шундаки, 2014 йил ёз ойларида Эдиньо ноқонуний пул ювиш ва наркобизнесга алоқадорликда айбланиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Ўша пайт, суднинг биринчи қарорига кўра, у 33 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган эди. Ҳукмдан норози Пеле ишни қайта кўриб чиқишларини илтимос қилади. Иккинчи қарорга кўра, Эдиньо 12 йил ва 10 ой қамоқ жазосини ўташи лозим бўлган.
 
Эдиньо 23 февраль куни Сантос шаҳридаги полиция маҳкамасига белгиланган муддатни ўташ учун кириб келган. Анъанага мувофиқ, у яна айбсиз эканлигини даъво қилмоқда.
 
“Мен карахт ҳолатидаман, ахир ҳеч қандай айб иш қилмаган эдим. Мен бажармаган жиноятларда айбланмоқдаман”, дейди Пеле.
 
Маълумот учун, собиқ футболчининг ўғли Эдиньо ҳам майдонда тўп сурган. У 1999 йил профессионал фаолиятини якунлашга мажбур бўлган.Ана шунда автоулов пойгасида қатнашгани учун олти ой қамоқ жазосини ўтаган.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Пеле Пеле Эдиньо Сантос 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!