...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳонда 1 миллиарддан зиёд киши юқори қон босими билан яшайди


13:14, 21.11.2016 Саломатлик
 4 488

Қон босимининг юқори бўлиши инсон яшаётган ҳудудга ҳам боғлиқлиги маълум қилинди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари томонидан кенг қамровда олиб борилган тадқиқотлар натижасида аниқланишича, сўнгги 40 йил давомида юқори қон босими билан яшовчи кишилар сони икки бараварга ошиб, айни вақтда 1,1 миллиард нафарни ташкил этмоқда. Бу борада ўтказилган 1479 та тадқиқот натижалари умумлаштирилган таҳлили “The Lancet” илмий журналида чоп этилди.
 
Тадқиқот жараёнида 1975 йилдан 2015 йилга қадар ўтган вақт мобайнида 200 та мамлакатда яшовчи 18 ёшдан катта бўлган 20 миллион кишининг артериал қон босими кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Ривожланган мамлакатларда яшовчи аҳоли ўртасида юқори қон босими билан яшовчи кишилар сони камайганлиги аниқланди. Бунга натижага соғлом турмуш тарзи олиб борилганлиги туфайли эришилгани айтилмоқда.
 
Ўз навбатида, ривожланиши паст кўрсаткичда бўлган давлатлар аҳолиси ўртасида бу вазият танг ҳолатда. Мутахассислардан бири айни вақтда кузатилаётган юқори қон босими 1975 йилдаги каби фаровонлик белгиси эмас, балки, аксинча, камбағаллик билан боғлиқ бўлган хасталикдир.
 
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, 2015 йилда юқори қон босимига эга кишиларнинг ярмидан ортиғи Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларида истиқомат қилади. Бу борада тескари кўрсаткич Жанубий Корея,  АҚШ ва Канадада қайд этилган.
Дурдона Расулова

Теглар:Қон босими Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Тадқиқот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!