...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвалик аёл рашк туфайли ўз эрини ўлдирди


13:08, 21.11.2016 Олам
 5 439

Ушбу оилада доимий равишда жанжаллар бўлиб келган

Бугун, 21 ноябрь куни Москва шаҳридаги Кадиров кўчасидаги кўп қаватли уйда яшовчи оилада қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда “Ren.tv” нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, 21 ёшли аёл 30 ёшли эрини рашк туфайли ўлдирди.
 
Жаҳл устида аёл турмуш ўртоғининг кўкрагига пичоқ санчган. Эркак эса воқеа жойида вафот этган.
 
Қўшниларнинг айтишича, бу оилада доимий равишда жанжаллар бўлиб турган ва сўнгги вақтда улар бирга яшамаган.
 
Ҳозирда қотиллик юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Аёл ҳибсга олинган.
Умида Якубова

Теглар:Москва Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!