...
МЕНЮ
ONLINE TV

Грециянинг собиқ президенти Константинос Стефанопулос вафот этди


13:02, 21.11.2016 Олам
 1 914

Президент Константинос Стефанопулос мамлакат тарихидаги энг эътиборли, хурматли ва машҳур президентлардан бири эди.

Кеча, 20 ноябрь куни Грециянинг собиқ президенти Константинос Стефанопулос 90 ёшида Афина шаҳридаги шифохоналардан бирида вафот этди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Алексис Ципрас ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали хабар берди.
 
Маълумот учун, Константинос Стефанопулос 1926 йилнинг 15 августида туғилган. 1964 йили парламент аъзоси бўлган. 1981 йилдан 1985 йилга қадар парламент вакили ва раиси сифатида ишлаган. 1995 йили Стефанопулос президент этиб сайланган ва айни лавозимда 2005 йилга қадар фаолият олиб борган.

Айтиш лозимки, президент Константинос Стефанопулос мамлакат тарихидаги энг эътиборли, хурматли ва машҳур президентлардан бири саналган.
Умида Якубова

Теглар:Константинос Стефанопулос 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!