Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара масаласини кўриб чиқди.
Жорий йилнинг 24-30 сентябрь кунлари Қирғизистоннинг Қизил-Қия шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг музокаралари бўлиб ўтди.
Дўстлик, яхши қўшничилик ва конструктив мулоқот руҳида бўлган учрашувларда ўтган давр мобайнида белгиланган чегара якунлари кўриб чиқилди, шунингдек, ўзаро чегаранинг қолган участкаларини баён қилиш давом эттирилди.
Музокаралар якунида эса Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Баённома имзоланган.

Дилмуроджон Раҳимов