Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тузилмасида жиддий ўзгаришлар кузатилди.
Вазирлик матбуот хизматига кўра, Зойир Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимини сақлаб қолган.
Зойир Тоирович Мирзаев 2016 йилда Шуҳрат Тешаев ўрнига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлган эди.
Маълум бўлишича, вазирлик иккига ажратилган: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги.