Бино ичида бўлган завод ишчилари – А.Хўжаев ва А.Арзиқуловлар воқеа жойида вафот этган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.
Хабарда қайд этилишича, цехда ўрнатилган печнинг қувирларидан табиий газ сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган. Натижада газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлиши оқибатида бинонинг девори, том қисмидаги темир панжараси ва бетон плиталари қулаб тушган.
Бино ичида бўлган завод ишчилари – А.Хўжаев ва А.Арзиқуловлар воқеа жойида вафот этган.