Автоҳалокатдан сўнг воқеа жойида ёнғин юзага келган...
Қирғизистоннинг Бишкек–Ўш трассасида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Жалолобод вилоятининг Тошкўмир шаҳрида юз берган тўқнашув оқибатида 8 киши ҳаётдан кўз юмди.
Хабарларга кўра, Honda Stepwagon ва газ ташиб кетаётган MAN русумли юк машинаси “юзма-юз” тўқнашган. Оқибатда 4 нафар эркак, 3 нафар аёл ва 1 нафар бир ярим яшар гўдак ҳалок бўлган.
Автоҳалокатдан сўнг воқеа жойида ёнғин юзага келган. Қутқарувчилар оловни бартараф этишган.
Қурбонларнинг барчаси Қирғизистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда.

Дурдона Расулова