...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда ҳалокатга учраган самолётнинг қора қутиси топилди


13:07, 18.01.2017 Олам
 3 919

Биринчи қора қути ҳалокат куни топилганди. Эндиликда ҳар икки қора қути ҳам Ҳалқаро авиация комитетига топширилади.

Аввалроқ, 16 январь куни Гонконг-Бишкек-Истанбул йўналиши бўйича парвоз қилаётган Боинг 747 самолёти Қирғизистоннинг Чуй вилояти, Жани-Жера туманида ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик. Кеча, 17 январь куни ушбу самолётнинг иккинчи қора қутиси топилди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.
 
Биринчи қора қути ҳалокат куни топилганди. Эндиликда ҳар икки қора қути ҳам Ҳалқаро авиация комитетига топширилади.
 
Ўтказиладиган теширувлар ва қора қутидаги ёзувларни эшитиш чоғида Боинг 747 самолётининг ҳалокатига нима сабаб бўлганини аниқлаш мумкин бўлади.
 
Авиаҳалокат оқибатида сўнгги маълумотларга кўра 39 киши вафот этди. Улар орасида 4 нафар экипаж аъзолари ҳам бор.
 
Эслатиб ўтамиз, Гонконг вақти билан соат 07:00 да йўлга чиққан самолёт Истанбулга Туркия вақти билан 09:40 да қўниши керак эди.
 
Қулаш чоғида самолёт Манас аэропортига етмасдан Дача-Суу тумани атрофидаги 30 дан ортиқ уйларни сидириб кетган. Уларнинг аксарияти вайрон бўлган. Бошқалари эса портлаш чоғида ёниб кетган. Вафот этган фуқароларнинг орасида ана шу уйларда истиқомат қиладиган аҳоли, хусусан, болалар ҳам бор.
 
Ҳозирда вафот этган 31 нафар фуқаронинг жасадлари ўз яқинларига топширилган, қолганлари моргда сақланмоқда. Улар орасида кема экипажи аъзолари ҳам бор. Қирғизистон ҳукумати қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига 1000 АҚШ долларидан компенсация пули ажратди. 
Умида Якубова

Теглар:Боинг 747 Қора қути 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!