...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған Атамбаевга ҳамдардлик билдирди


11:30, 17.01.2017 Олам
 2 119

Туркия раҳбари суҳбатда ҳамкасбига, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига, Қирғизистон халқига бўлиб ўтган фалокат муносабати билан таъзия изҳор этган.

Кеча, 16 январь куни Гонконг-Бишкек-Истанбул йўналишида парвозга чиққан Боинг 747 самолёти Қирғизистонда фалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Самолёт портлаши оқибитада ҳалок бўлганлар сони айни дамда 38 кишини ташкил этмоқда. Шу муносабат билан 17 январь Қирғизистонда мотам куни, деб эълон қилинди.
 
Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған фалокат муносабати билан Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда “24.kg” хабар бермоқда.
 
Эрдўған ва Атамбаев телефон орқали суҳбатлашишган. Туркия раҳбари суҳбатда ҳамкасбига, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига, Қирғизистон халқига бўлиб ўтган фалокат муносабати билан таъзия изҳор этган.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Алмазбек Атамбаевга ҳамдардлик билдирган эди. 

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Алмазбек Атамбаев Боинг 747 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!