Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 16 январь куни Алмазбек Атамбаевга ҳамдардлик билдирган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев ушбу ҳалокат муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга ҳам таъзия билдириб, мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 16 январь куни тонгда Гонконг-Бишкек-Истанбул йўналиши бўйича парвоз қилаётган Боинг 747 самолёти Қирғизистоннинг Чуй вилояти, Жани-Жера туманида ҳалокатга учради. Натижада 38 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида вояга етмаган болалар ҳам бор.