...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон эксклави Ўзбекистонга ўтиши мумкин


18:56, 14.08.2018 Олам
 9 926

Икки давлат ҳудудида бир-бирининг эксклав ва анклавлари жойлашган.

Ўзбек-қирғиз чегарасидан беш километр масофада, Ўш вилоятига қарашли Барак эксклави тенг миқдордаги ер эвазига Ўзбекистонга берилиши мумкин. Бу ҳақда “24.kg” Қирғизистон ҳукуматнинг вилоятдаги вакили Байиш Юсуповга таяниб, хабар бермоқда.
 
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда эксклав бўйича музокаралар олиб бориляпти. Масала бутунлай ҳал этилмаган.
 
“Барак эксклавида яшовчи аҳоли ўз давлатига қўшилишни хоҳлайди. Биз бу масала устида музокаралар олиб боряпмиз. Қарор ҳар икки томон бир тўхтамга келганда қабул қилинади, сўнг парламент ратификация қилиши керак бўлади. Комиссия ишлаяпти, аҳолининг фикрини ўрганиб, якуний хулосага келиши узоқ давом этадиган жараён”, деган Байиш Юсупов.
 
Маълумот учун, Барак эксклави Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли ҳудуд. У Қирғизистон чегарасидан беш километр узоқликда жойлашган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Қирғизистон чегара Барак эксклави 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!