...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хўжалик юритувчи субъектларга яна бир имтиёз берилди


18:49, 14.08.2018 Жамият
 3 421

100 миллион сўмгача имтиёзга эга бўлиш мумкин.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини алоҳида харажатлари бўйича камайтириш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга мувофиқ солиқ солинадиган база қуйидаги миқдорга камайтирилиши жорий этилди:
  • 100 миллион сўмгача – хўжалик юритувчи субъектларнинг 2020 йилнинг 1 январига қадар замонавий санитария-гигиена тармоқларини қайта тиклаш, капитал таъмирлаш ва қуришга йўналтирилган харажатлари (бир марталик ёки қисмларга бўлинган ҳолда);
 
  • 12 миллион сўмгача – ҳар йили 2025 йилнинг 1 январига қадар (ҳар йили) хўжалик юритувчи субъектларнинг санитария-гигиена тармоқларини, туризм инфратузилмаси объектларини сақлашга йўналтирилган харажатлари.
Шунингдек, 100 миллион сўмгача имтиёзга эга бўлиш учун солиқ тўловчи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг хулосасини олиши лозим.

2020 йил 1 февралгача Марказнинг хулосаси олинмаган тақдирда, солиқ тўловчининг ушбу объектнинг тегишли қисмига нисбатан солиқ солинадиган базасини камайтиришга бўлган имтиёз бекор қилинади.
Санжар Жўра

Теглар:Хўжалик субъекти солиқ имтиёзи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар