...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайси мамлакатлар дори-дармонларини қонунан рўйхатдан ўтказиш мумкинлиги маълум бўлди


11:30, 25.09.2018 Жамият
 1 538

Дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

“Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва уларнинг айланишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ, дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистонда тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.
 
2018 йил 1 ноябрдан бошлаб:
 
  • дори воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги гувоҳномасини (унинг дубликатини) бериш тўғрисидаги талаб бекор қилинади;
 
  • давлат ташкилотлари давлат хизматларини кўрсатишда дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирмани тегишли реестрдан мустақил равишда электрон шаклда олади.
 
Дорихоналар ва унинг филиалларига “ангро” маҳсулоти — йирик қадоқда ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган, шунингдек, кейинчалик тайёр дори воситаларини ишлаб чиқариш (тайёрлаш) учун ишлатиладиган дори воситаларини сотиш ҳуқуқи берилди.
 
Бунда “ангро” маҳсулоти махсус ускунадан фойдаланган ҳолда дорихона шароитида қадоқланган, ўралган ва маркировка қилинган бўлиши керак.
 
Тиббиёт муассасалари, шу жумладан давлат тиббиёт муассасаларига “ангро” маҳсулотини дори воситаларини сақлаш ва тарқатиш тартибига риоя қилган ҳолда сотиб олишга рухсат этилади.
 
Дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар рўйхати қуйида келтирилган:
 
I. Мамлакатлар
 
1. Австралия Иттифоқи
 
2. Бельгия Қироллиги
 
3. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги
 
4. Германия Федератив Республикаси
 
5. Дания Қироллиги
 
6. Исроил Давлати
 
7. Ирландия Республикаси
 
8. Испания Қироллиги
 
9. Италия Республикаси
 
10. Канада
 
11. Корея Республикаси
 
12. Нидерландлар Қироллиги
 
13. Норвегия Қироллиги
 
14. Словения Республикаси
 
15. Америка Қўшма Штатлари
 
16. Финляндия Республикаси
 
17. Франция Республикаси
 
18. Швейцария Конфедерацияси
 
19. Швеция Қироллиги
 
20. Япония
 
II. Халқаро ташкилотлар
 
1. Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА)
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Дори Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар