...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиянинг С-300 тизими Исроилни ташвишлантирмоқда


11:51, 25.09.2018 Олам
 4 621

Тўлиқ батальон олтита ўт очувчи машиналардан иборат бўлиб, ҳар бири тўртта ракета билан таьминланган.

Аввалроқ, Россия ҳарбий самолёти уриб туширилишидан кейин Сурияда С-300 тизимини жойлаштириши ҳақида хабар берган эдик.
 
Россия яқин икки ҳафта ичида С-300 ҳаво мудофаа  тизимини Сурияда жойлаштиради. Бу эса, Исроил ҳарбий ҳаво кучларига жиддий хавф солади. Чунки бундай ҳимоя тизими 300 км радиусдаги ҳар қандай ҳаво кемаси ҳамда баллистик ракеталарни аниқлай олади.
 
Тизим Суриядаги Россия ҳарбийлари хавфсизлигини ошириш учун хизмат қилади.
 
“Сурия ҳаво мудофаа кучлари бўлинмалари автоматлаштирилган ҳарбий жиҳозлар билан қуроллантирилади. Бу Сурия осмонида ҳолатни назорат қилиш, мудофани кучайтириш ва операцияларни тезкорлик билан бажаришни таьминлайди. Энг муҳими, Россия ҳарбийларининг хавфсизлиги таьминланган бўлади”, дея маьлум қилди Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу.
 
Тўлиқ батальон олтита ўт очувчи машиналардан иборат бўлиб, ҳар бири тўртта ракета билан таьминланган. Шунингдек, машиналарда узоқ масофага мўлжалланган радар детектори мавжуд.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Россия Исроил С-300 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!