Венесуэлада махсус хизмат ходимлари олий судга ҳужум қилиб, мамлакат президенти Николас Мадуронинг истеъфосини талаб қилишмоқда.
2. Венесуэлада полиция офицери Оскар Перес бошчилигида бир гуруҳ махсус хизмати ходимлари олий судга ҳужум қилиб, мамлакат президенти Николас Мадуронинг истеъфосини талаб қилишмоқда. Улар олий суд биносига қарата граната улоқтиришган.
3. АҚШ давлат департаменти расмий вакили Хизер Науэрт Суриядаги вазият кескинлашишида Россиянинг алоқаси борлигига ишора қилди. “2015 йилда Сурия ҳалокат ёқасида эди. Ўшанда ким ёрдамга келди? Россия. Шу сабаб биз ҳозир шундай вазиятдамиз. Россия Сурия армиясини мустаҳкамлашга ёрдам берди ва вазият янада кескинлашди, вайронагарчиликларни кўряпмиз”, деди Науэрт.
4. Германия канцлери Ангела Меркель Европа иттифоқи ва АҚШ ўртасида эркин савдо қилиш бўйича келишув имзоланиши тарафдори эканини маълум қилди. Фақатгина структуравий муҳокамалар келишувга эришишга ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.