...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: италиялик теннисчининг мукофотлари ўғирланди, Боливияда автобус тормоз тизими бузилиши сабаб 8 киши вафот этди


10:11, 05.08.2017 Олам
 1 714

Роберта Винчи Аёллар теннис ассоциацияси таркибидаги турнирларда 35 карра ғалабага эришган.

 
  1. Яман соғлиқни сақлаш вазири Носир Бааум мамлакатда вабо оқибатида қурбонлар сони 1890 кишига етганини маълум қилди. Бу кўрсаткич апрель ойи охиридан бошлаб қайд этилган. БАА, Саудия Арабистони ва Қувайтнинг хайрия ташкилотлари ёрдами билан касаллик оқибатида юзага келаётган ўлим сонини камайтиришга эришилди. Илк вабо авж олган вақт 27 апрель ҳисобланади.
 
  1. Италиялик теннисчи Роберта Винчининг уйига ўғри тушиб, унинг турнирларда қўлга киритган мукофотларини тунаб кетишди. Бу ҳақда “Instagram” ижтимоий тармоғидаги аккаунтида маълум қилган теннисчи “Бир неча кун аввал Тарантодаги уйимни ўғрилар ўмаришди. Улар ўғирлаган буюмлар орасида менинг фаолиятим давомида қўлга киритган мукофотларим бор эди. Улар шунчаки “белги, рамз” бўлсада, ҳар куни менга янада кўпроқ ютуққа эришишга ундар эди”, деб ёзиб қолдирди. Роберта Винчи Аёллар теннис ассоциацияси таркибидаги турнирларда 35 карра ғалабага эришган.
 
  1. Японияда кузатилган кучли “Нору” тўфони туфайли 11 минг оила электр таъминотисиз қолди. Кагосима префектурасида авж олган тўфон ёмғир ва кучли шамол орқали намоён бўлди. айрим ҳудудларда шамол тезлиги секундига 35-50 метргача кучайди. Тўфон якшанба куни Кюсю оролига етиб бориши кутилмоқда.
 
  1. Боливияда автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда 8 киши ҳаётдан кўз юмди. 31 киши яраланди. Воқеа автобуснинг техник носозлиги туфайли рўй берган. Ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтата олмаган, натижада автобус 150 метр баландликдан жарликка қулаган.
 
Европанинг 10 мамлакатида ҳаво ҳарорати кўтарилиб кетганлиги сабабли хавфнинг қизил даражаси кучга кирди. Кучли жазирама ҳаво шароити Италия, Черногория, Босния ва Герцеговина, Хорватия, Сербия, Польша, Венгрия, Руминия, Швейцария ва Словенияда кузатилмоқда. Испания, Франция, Греция, Македония ҳукумати хавфнинг қизил даражасини эълон қилишди. Ҳаво ҳарорати айрим ҳудудларда 40 даражадан кўтарляпти. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Япония Европа ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!