...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қаҳрамонона ҳаракати учун Россияда медалга тавсия этилган ўзбекистонликнинг тақдири не кечди?


13:40, 28.02.2018 Жамият
 5 259

Хўш, Нуриддин Қирғизов ҳозир қаерда? Унинг соғлиғи тикландими? Берилган ваъдаларнинг устидан чиқилдими?

Москва вилояти Софрино қишлоғида 2018 йил 31 январь куни юз берган ёнғин чоғида самарқандлик, Ўзбекистон фуқароси Нуриддин Қирғизов олов ичида қолган уйни кўриб Россия фуқароси бўлган кекса аёлга ёрдам бериш учун ўт ичига киргани ва оқибатда ўзи жароҳатлангани ҳақида хабар қилгандик.
 
Пушкино шаҳри маъмурияти Ўзбекистон фуқаросининг Россия фуқаросини ёнғиндан қутқаришда кўрсатган жасорати учун медалга тавсия этган эди.

Akbarxo'ja Rasulov tavsiya etadi!

Хўш, Нуриддин Қирғизов ҳозир қаерда? Унинг соғлиғи тикландими? Берилган ваъдаларнинг устидан чиқилдими?
 
Бу саволларга куни кеча Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тарқатилган хабарда ойдинлик киритилди.
 
Қайд этилишича, ёнғин вақтида жасорат ва фидокорлик кўрсатгани учун Нуриддин Қирғизов Россия Федерацияси Ёнғинга қарши курашиш кўнгиллилар жамиятининг “Княз Александр Львов” номли медали ҳамда Пушкин шаҳар округи бошлиғидан диплом, шунингдек, Пушкин ёнғин-қутқарув гарнизони бошлиғи томонидан миннатдорлик эълон қилинган.
 
Мукофотларни Нуриддин Қирғизовга Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, вилоят соғлиқни сақлаш ва ҳокимият ходимлари топширган.
 
Ҳозирги вақтда Нуриддин Қирғизовга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилояти филиалида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, дея аниқлик киритган ФВВ.
Фирдавс БЕК

Теглар:Нуриддин Қирғизов ёнғин медаль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар