Фарғоналик фуқаро уйида сигарета чекиши оқибатида уйида ёнғин чиқади. Оқибатда ўт ўчирувчилар уй эгасининг жасадини топишди.
Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи фуқаро Т.Олимовнинг уйида электр иситиш мосламасидан фойдаланилиб, назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 150 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи У.Раҳмоновнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 120 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ҳамда ховлисида турган Damas русумли автомобили ёниб зарарланган.
Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида яшаган фуқаро Ф.Алимов уйида маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолиши натижасида 1 кв метр майдонда кўрпа-тўшаги ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасини тутундан димиққан ҳолдаги жасади топилган.