...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия шарқида юз берган портлашда 6 нафар ҳарбий ҳалок бўлди


12:05, 25.05.2016 Олам
 2 608

КИП томонидан қўлбола бомба ҳарбийлар ўтадиган автомобиль йўли остига ўрнатилганди

Кеча, 24 май куни 17:00 атрофида Туркиянинг Ван провинциясида Курдистон ишчилар партияси томонидан ҳарбийлар ўтадиган йўл остига ўрнатилган қўлбола бомбанинг портлаши натижасида энг камида 6 нафар ҳарбий нобуд бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Туркиянинг Ван провинцияси Чалдиран – Агра йўлида Курдистон ишчилар партияси террористик гуруҳи томонидан 10 та юк ташувчи машина портлатилган. Воқеа жойига зудлик билан етиб келган ҳарбийлар машинаси ҳам КИП томонидан портлатиб юборилган. Бронланган ҳарбий машина ичида ҳарбийлар бўлган. Портлаш натижасида 6 нафар ҳарбий зобит вафот этган, 2 нафари жиддий тан жароҳатларни олган. Портлаш юз берган ҳудудда террорчиларни топиш ва йўқ қилиш мақсадади авиация ёрдамда операция олиб борилган, дейилади мақолада. 
 
Туркияда КИП билан 2015 йилнинг июлида қайта бошланган можаролар натижасида 450 нафар ҳарбийлар ва полициячилар вафот этган. Туркия Бош штаби томонидан эса бу вақт давомида 4,5 минг нафар курд қўзғалончилари йўқ қилинган. Бироқ Курд халқлар демократияси партияси вакиллари ушбу операциялар чоғида юзлаб бегуноҳ маҳаллий аҳоли вакилларининг нобуд бўлганини айтмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Портлаш Туркия Теракт КИП 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!